Бош саҳифа » РЕПОРТАЖ » Ривожланаётган Қиличбек Қўрғонча

Ривожланаётган Қиличбек Қўрғонча

23 май 2022
1 019
РЕПОРТАЖ / МАҲАЛЛИЙ
Қарши шаҳри Қашқадарё вилоятининг маркази сифатида ҳар томонлама ривожланаётгани, кенгаяётганлиги сир эмас. Мана шундай ҳам аҳоли ўсиши, ҳам иқтисодий ва ижтимоий салоҳиятини намоён этаётган маҳаллалардан бири эса ҳеч иккиланмасдан “Қиличбек Қўрғонча” маҳалла фуқаролар йиғини деб айтишимиз мумкин.

Маҳалла ҳудуди 62 гектар майдонни эгаллаган ва 16 та кўчадан иборат. Ҳудуддаги хонадонлар сони 611 тани, оилалар сони эса 719 тани ташкил этади. Бу оилаларда 3313 нафар аҳоли истиқомат қилмоқда.Шу кунлардаги муҳим сиёсий жараён – маҳалла фуқаролар йиғинига сайлов жараёни Қиличбек Қўрғончада ҳам кўтаринки руҳда ўтказилди.
Маҳалла аҳли Анвар Ҳакимов номзодини қўллаб-қувватлади.
Эътиборли жиҳати, А.Ҳакимов уч муддатдан буён қўрғончаликлар кўнглидан жой олиб, уларнинг ишончини қозониб келмоқда. Бу сафарги сайловда ҳам А.Ҳакимов натижалар бўйича ғолиб чиқди.

Дарвоқе, муносиб етакчи бошчилигида Қиличбек Қўрғончасига талайгина ишлар қилинган. Хусусан, ўтган даврда МФЙ биносида профилактика инспектори хонаси қурилди. Аёллар сартароши, Тикувчилик, Ошпаз қандолатчилик йўналишлари бўйича бино қурилди ва ўқув маркази ташкил этилди. Давлат хизматлари маркази филиали ташкил этилди. 5 нафар ногиронлиги бор, боқувчисини йўқотган, ижтимоий химояга мухтож оилаларга субсидия асосида иссиқхона қуриб берилди.

Ўйлаймизки, бу каби ишлар келгусида яна давом этади.

Хуршида Узоқова тайёрлади.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: