Бош саҳифа » РЕПОРТАЖ » Қамаши туманида ҳам "Биринчи қўнғироқ" тадбирлари кўтаринки руҳда ўтказилди

Қамаши туманида ҳам "Биринчи қўнғироқ" тадбирлари кўтаринки руҳда ўтказилди

05 сен 2022
483
РЕПОРТАЖ / МАҲАЛЛИЙ

Бугун, 5 сентябрь куни Қамаши туманидаги 95 та мактабда янги ўқув йили бошланиши муносабати билан “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари ўтказилди.

Туман ҳокими 83-ихтисослаштирилган мактабнинг "Биринчи қўнғироқ" тадбирида иштирок этиб, ўқитувчи ва ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналарини янги ўқув йили бошланиши билан табриклади.

Ютуқларга эришган ўқитувчилар ва ўқувчилар эътироф этилди. Жорий йилда ушбу мактаб битирувчиларининг 28 нафари олий ўқув юрти талабаси бўлганлиги айтилди.

Ботир Тоғаев мактабда ўқувчиларнинг жорий йилги биринчи соатларида қатнашиб, ўқувчиларнинг қизиқишлари билан танишди. Орзуларга етишиш учун билим олиш ниҳоятда муҳимлиги таъкидланди.  

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: