Бош саҳифа » РЕПОРТАЖ » Қашқадарё вилоятидаги "Чўл паррандаси" МЖЧга пресс-тур ташкил этилди

Қашқадарё вилоятидаги "Чўл паррандаси" МЖЧга пресс-тур ташкил этилди

28 окт 2022
758
РЕПОРТАЖ / МАҲАЛЛИЙ
27 октябрь куни "Паррандасаноат" уюшмаси ва "Микрокредитбанк" АТБ ҳамкорликда Қашқадарё вилояти Нишон туманида жойлашган тадбиркор Баҳриддин Ниязов раҳбарлик қилаётган "Чўл паррандаси" МЖЧда бир гуруҳ республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар учун пресс-тур ташкил этилди.
Пресс-тур давомида ОАВ вакиллари парранда гўшти (бройлер товуқлари)ни кўпайтириш жараёни билан бевосита яқиндан танишиш имконига эга бўлишди.

Маълумот учун, Нишон туманида жойлашган "Чўл паррандаси" МЖЧ 2021 йилнинг декабрь ойида "Микрокредитбанк" АТБнинг Янги Нишон филиалидан 4 йил муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан (14 фоизли) 3 миллиард сўмлик кредит олиб, ўз фаолиятини бошлаган. Шу кунгача 120 минг дона бройлер жўжаларини аҳоли истеъмоли учун етказиб берган. Ҳозирда жамиятда 40 минг дона жўжа парваришланмоқда.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: