Бош саҳифа » СПОРТ » Бугун чемпионатнинг сўнгги тури. "Насаф"да чемпион бўлиш имкони бор

Бугун чемпионатнинг сўнгги тури. "Насаф"да чемпион бўлиш имкони бор

12 ноя 2022
1 383
СПОРТ / МАҲАЛЛИЙ
Бугун Ўзбекистон Cоcа-Cола Суперлигасининг сўнгги тур учрашувлари ўтказилади. Бу охирги ўйинлар эканлигини ҳисобга олиб, УзПФЛ барча баҳсларни бир вақтга белгилади.

Кучли учлик жамоаларининг ҳолати ҳақида гапирадиган бўлсак, ҳали ҳам барча клубларда етарли имконият мавжуд. Ҳозирда биринчи ўриндаги "Пахтакор"да 51 очко, "Навбаҳор"да 50 ва "Насаф"да 49 очко мавжуд. 

"Насаф"нинг рақиби ҳақида тўхталсак, "Олимпик" бу мавсум ўта хавфли жамоага айланди. Улар рақиб ким эканига қараб ўтирмаяптилар, бир тур олдин АГМКдан 6:0 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олган жамоа мавсум давомида гигантлардан кўплаб очколарни олиб қўйди. Биринчи даврада Қаршида "Насаф" билан 2:2 ҳисобида дурангни қўлга киритган олимпиячилар, "Пахтакор" билан ҳам "Навбаҳор" билан ҳам дуранг ўйнаб, уларни икки очкодан маҳрум қила олишганди. АГМК билан ўйинни ва "Насаф"нинг меҳмонда яхши ўйнаётганини ҳисобга олсак,  "аждарлар"да яхши имконият бор.

Иккинчи ўриндаги "Навбаҳор" АГМКни ўз уйида меҳмон қилади. Охирги марта кубок яримфиналида "Насаф"дан мағлуб бўлган олмалиқликлар шундан сўнг, 4 ўйиндан иборат ғалабали серия қайд этмоқда. Тўплар нисбати эса шунчаки 14-1. Шундай экан, "Навбаҳор"ни бугун жиддий синов кутиб турибди деб айтишимиз мумкин.

Учликнинг сўнгги ва энг юқоридаги жамоаси "Пахтакор" "Бунёдкор" билан куч синашади. Жамоа ғалаба қозона олса, чемпионликни қўлга киритади, бошқа ҳолда эса ўз имкониятини қийинлаштириши мумкин. Рақибга тўхталадиган бўлсак, "Бунёдкор" мавсум давомида "Пахтакор"ни меҳмонда, "Навбаҳор"ни Тошкентда мағлуб қила олган, Қаршида эса "Насаф"ни муҳим икки очкодан мосиво қилган.

Ушбу элементларни ҳисобга олиб айтишимиз мумкинки, ҳали бу турда ҳамма нарса ўзгариши ва топ учликнинг ҳар учаласи ҳам чемпионликни илиб кетиши мумкин. 

Шерзод Туракулов.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: