Бугундан Ўзбекистонда қишки трансферлар ойнаси очилди. Мавсумлар оралиғидаги ушбу трансферлар ойнаси 2023 йилнинг февралига қадар давом этади. Жамоалар ўзлари қизиққан футболчиларни қўлга киритиш учун ҳаракат қилишса, шартномаси якунига етган футболчилар ё шартномаларини янгилашади ёки ўзлари учун бошқа клуб излашади.