Блогер Азизбек Яздурдиев Telegram-каналида Касби тумани "Қамаши" қишлоғида бир оиладан 4 нафар аъзоси вафот этгани ҳақида хабар берди.
Ижтимоий тармоқларида тарқалган хабарлардан сўнг, Nasafnews.uz нашри мухбири Қашқадарё вилояти прокуратураси матбуот котиби билан боғланди. Прокуратура ходими маълум қилишича, айни пайтда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётган экан.