Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Деҳқонободлик мансабдор шериклари билан бюджет маблағларини талон-тарож қилди

Деҳқонободлик мансабдор шериклари билан бюджет маблағларини талон-тарож қилди

03 фев 2023
2 649
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ


Қашқадарё вилояти прокуратураси хабар беришича, Деҳқонобод тумани Ободонлаштириш бошқармаси мансабдор шахслари вилоятда фаолият кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари билан жиноий тил бириктириб, ўзига ишониб топширилган бюджет маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан ИЖҚҚ департаменти Деҳқонобод бўлими томонидан  Жиноят кодексининг 167- ва 228-моддалари  билан жиноят иши қўзғатилиб,  дастлабки тергов ҳаракатлари Деҳқонобод туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда. Терговнинг бориши вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.

Тергов якуни бўйича батафсил ахборот берилади.


«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: