АТБ "Агробанк" туман филиали мансабдор шахслари қамоққа олинди
Вилоят прокуратураси маълум қилишича, “Агробанк” АТБ Қашқадарё вилоят бошқармаси Қамаши филиали мансабдор шахслари жиноий тил бириктириб, ўзига ишониб топширилган маблағларни ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ИЖҚҚ департаменти Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 167- ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.Тергов давомида 3 нафар мансабдор шахсга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Терговнинг бориши алоҳида назоратга олинган. Тергов якуни бўйича батафсил ахборот берилиши маълум қилинган.
Ўхшаш янгиликлар:
"Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ Муборак тумани филиалининг ноқонуний ишлари фош бўлмоқда
Бу сафар 1,1 млрд сўмлик пўлат сув қувурлари ўзлаштирилган.