ТИВ Афғонистонда Алишер Навоий ёдгорлиги бузиб ташланганлиги бўйича муносабат билдирди
"Афғонистонда буюк шоиримиз Алишер Навоий ёдгорликларига зарар етказилгани ҳақидаги хабарларни қайғу билан қабул қилдик. Ушбу масала юзасидан Афғонистон ҳукумати вакиллари билан боғландик. Уларнинг таъкидлашича, ушбу вандализм ҳолати қардош Ўзбекистон билан кўп асрлик дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш тарафдори бўлган ҳукумат расмий сиёсатини акс эттирмайди, номаълум шахсларнинг ўзбошимчалик ва ўйламасдан қилган ҳаракати натижаси бўлиб, умумий тарихий ва маданий меросимизга зарар етказади", деб ёзади Ташқи ишлар вазири матбуот котиби.
Қўшимча қилишича, Афғонистон ҳукумати вакиллари ёдгорликларни тиклаш ва умумий меросимизга ҳурмат билан муносабатда бўлиш чораларини кўришини маълум қилган.
Ўхшаш янгиликлар:
Тарих кечирмайди. Яккабоғда яна бир археология ёдгорлигини тўлиқ бузиб ташланди
Маданий меросга 47,5 млрд. сўмлик зарар етказилди.