Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарё вилояти ҳокими 300 нафарга яқин аҳолини иш билан таъминлаган тадбиркорни тақдирлади

Қашқадарё вилояти ҳокими 300 нафарга яқин аҳолини иш билан таъминлаган тадбиркорни тақдирлади

10 мар 2023
2 858
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарёлик тадбиркор Нурмамат Умаров ҳам ана шундай фидойи ва меҳнаткаш ишбилармонлардан. Бугунги кунда тадбиркорнинг корхоналарида 300 нафарга яқин аҳоли иш билан таъминланган. Кўплаб ходимлар турли йўналишларда малака ошириб, касб-ҳунарли ҳам бўлган. Тадбиркор ташаббуси билан кўплаб кам таъминланган оилаларнинг ҳолидан хабар олиниб, турмуш шароитлари яхшиланишига эришилган.

Бугун вилоят ҳокими Муротжон Азимов тадбиркорни қабул қилиб, келажакдаги режалари, янги лойиҳа ва ташаббуслари билан қизиқди. Ўзаро фикр алмашиб, фаол тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Учрашув сўнгида 60 ёшни қарши олган Нурмамат Умаровга "вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи" топширилди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: