Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қотил мактаб ўқувчиси: Қарши шаҳрида бир оиланинг барча аъзоларини пичоқлаган шахс 12 йилга озодликдан маҳрум этилди
Қотил мактаб ўқувчиси: Қарши шаҳрида бир оиланинг барча аъзоларини пичоқлаган шахс 12 йилга озодликдан маҳрум этилди
10 апр 2023
5 832
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
2022 йил 31 май куни Қарши шаҳри «Комилон» маҳалла фуқаролар йиғинидаги хонадонлардан бирида фуқаро Л.А.нинг (эркак, 1995 й.т.) жасади қотиллик аломатлари билан топилган эди. Кейинчалик, марҳумнинг рафиқаси, онаси ва 2 ёшли ўғлига ҳам ўткир жисмлар билан оғир тан жароҳати етказилгани маълум бўлган эди.
Мазкур ҳолат Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судида кўриб чиқилди. М.М га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси иккинчи қисми, 25,97-моддаси иккинчи қисми ва 164-моддаси билан айб қўйилди.
Маълумот ўрнида, оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш жинояти учун 15 йилдан 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.