Зироат Мирзиёева Қашқадарёга келди
Зироат Мирзиёева Қашқадарё вилоятидаги 17-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернатга ташриф буюрди ва болалар билан дилдан суҳбатлашган. Бу ҳақда "Замин" халқаро жамоат фонди Telegram каналида хабар берилган.
"Ушбу мактаб ўқувчилари Фонднинг кўплаб лойиҳаларида иштирок этмоқда, болаларнинг нутқ кўникмалари нақадар яхшилангани, ўзига ва ўз кучига ишончи анча ортганини кўриш, эшитиш ва ҳис қилиш жуда ёқимли", дейилади фонднинг расмий Telegram каналида.
Қашқадарё вилоятига ташриф давомида Зироат Мирзиёева мевали дарахтларнинг маҳаллий навларини асраш, уларни ўзгариб бораётган иқлим шароитларига мослаштириш ҳамда ин-витро лаборатория усулида кўпайтириш мақсадида ташкил этилган "Ҳосилдор замин" ўқув мажмуаси-кўчатхонасига ташриф буюрди.
"Замин" фонди жамоаси тингловчилар билан мулоқот қилиб, биохилма-хилликни асраш бўйича замонавий илғор технологияларни қўллаш ва табиатни сақловчи технологиялардан фойдаланиш бўйича амалий машғулотларни ўз ичига олган 10 ойлик ўқув дастури билан танишди.
Ўхшаш янгиликлар:
Германиянинг "Айнтрахт" клуби акциядори "Насаф" клубига ташриф буюрди
"Насаф" ва "Айнтрахт" клублари ўртасида ўртоқлик ўйини ўтказилади.