Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёда ўсимлик дунёсига 1 млрд 253 минг сўм зарар етказилди

Қашқадарёда ўсимлик дунёсига 1 млрд 253 минг сўм зарар етказилди

22 июл 2023
2 555
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод туманида туман Экология бўлими ишчи гуруҳи томонидан тезкор рейд тадбири ўтказилди.

Рейд давомида тадбиркорлик субъекти томонидан "Торқопчиғой" массиви ўрмон хўжалиги ҳудудида 2532 та тожик кавраги ўсимлигининг илдиз қисмлари кавланиб, кесилганлиги аниқланди.

Ҳолат натижасида ўсимлик дунёсига жами 1 млрд 253 минг сўм зарар етказилган. Маълумот учун, тожик кавраги Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар тўпланиб, прокуратурага юборилди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: