Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » 14 ёшли қиз эркаклар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келинган
14 ёшли қиз эркаклар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келинган
25 ноя 2023
7 200
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Маълум бўлишича, 24 ноябрь куни Болалар омбудсманига Қашқадарё вилояти Китоб туманида яшовчи вояга етмаган Ч.Т. нинг мурожаати келиб тушди. Унга кўра, 2009 йилда туғилган қизалоқни 2023 йилнинг май ойидан 15 ноябрь кунига қадар Шахрисабз тумани, Хўжабоғ қишлоғида яшовчи фуқаро Н.А. ўзининг уйида 7 ой давомида мажбуран сақлаб келиб, зўрлик ва таҳдид орқали уни турли шахслар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келган.
Болалар омбудсмани мазкур ҳолатни зудлик билан ўрганиш ва вояга етмаган Ч.Т га нисбатан жиноий ҳаракатлар содир этган шахсларга қонуний чора кўриш тўғрисида Бош прокуратурага мурожаат қилди.
Вилоят прокуратураси шу кунни ўзида ҳодисани ўрганди. Китоб тумани прокурори томонидан фуқаро Н.А га нисбатан ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми "а" банди билан (Одам савдоси, вояга етмаган шахсга нисбатан) жиноят иши қўзғатилиб, тергов гуруҳи тузилди ва тезкор равишда тергов ҳаракатларига киришилди.
“Болаларга нисбатан бундай мудҳиш жиноятни содир этган ҳар қандай шахс қонун олдида жавоб бериши шарт.
Жиноят иши Бош прокуратура ва Болалар омбудсманининг алоҳида назоратида. Бу оғир жиноятнинг қурбони бўлган боланинг манфаатлари тўлиқ равишда таъминланади. Ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот берилади”, - дейилади расмий хабарда.