Қайси ҳуқуқбузарликлар учун балл жорий қилинмоқда?
Депутатлар қабул қилган қонунга кўра, 13 та ҳуқуқбузарлик бўйича балл тизими жорий қилинади. У ҳуқуқбузарликнинг оғир-енгиллигига қараб, 0,5 баллдан 2 баллгача бўлади.
1. 125-модда. Транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш. 3-5-қисм.
2. 126-модда. Тонировка.
3. 127-модда. Товуш ва ёритиш қурилмаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш. Биринчи қисм.
4. 128-модда. Йўл белгилари ва бошқа қоидалар.
5. 128-3-модда. Тезлик талабларига амал қилмаслик.
6. 128-4-модда. Қизил чироққа бўйсунмаслик.
7. 128-5-модда. Халақит бериш ёки авария ҳолатини юзага келтириш, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиш.
8. 128-6-модда. Тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиш.
9. 128-7-модда. Одам ташиш қоидаларини бузиш. (Янги модда).
10. 128-8-модда. Қувиб ўтиш қоидаларини бузиш. (Янги модда).
11. 129-модда. Гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиш.
12. 130-модда. Темир йўлдан ўтиш қоидаларини бузиш.
13. 137-модда. ЙТҲ жойидан кетиб қолиш. Биринчи қисм.
Ушбу моддалар бўйича баллар миқдорини ҳукумат тасдиқлайди. Баллар юқорида қайд этилган ҳуқуқбузарликлар биринчи марта содир этилган кундан бошлаб бир йил давомида ҳисоблаб борилади. 12 баллдан ошиб кетгандан сўнг маъмурий жазони жиноят ишлари бўйича туман/шаҳар суди тайинлайди. Ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.
Ўхшаш янгиликлар:
Қашқадарёда "Лабо" юкхонасига миндирилган аёллар вафот этди
Оғир оқибатли ЙТҲ ҳақида орадан 16 кун ўтиб расмий маълумот берилди