Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири расман қамоққа олинганлиги тасдиқланди

Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири расман қамоққа олинганлиги тасдиқланди

18 дек 2023
1 170
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Азиз Воитов қамоқда экани расман тасдиқланди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов маълум қилди. У иқтисодий жиноятлар билан боғлиқ иш юзасидан тергов қилинмоқда.

Маълум бўлишича, жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида Бош прокурор ўринбосарининг Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди ва 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилинувчи ва Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси (ушлаб туриш асослари) тартибида ушланган А. В. (эркак, 1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимида ишлаган) га нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси тақдим этилган ҳужжатлар билан кўриб чиқилган.

"Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2023 йил 14 декабрдаги ажрими билан Бош прокурор ўринбосарининг илтимосномаси қаноатлантирилиб, гумон қилинувчи А. В. га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, қамоққа олиниши ва тергов ҳибсхонасига жойлаштирилиши белгиланган",  - дейилади расмий хабарда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: