Туман тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштиришни ваъда қилган фирибгар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро З.А. фуқаро М.Ш.нинг ишончига кириб, уни юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 1 500 АҚШ доллари эвазига туман тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштириб қўйишини айтиб, ушбу пуллар ҳисобидан 18,5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ўхшаш янгиликлар:
Қашқадарёда яна бир фирибгар ушланди
У 3 нафар шахсга Қарши минтақавий темир йўл узелига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган.