Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Турмушга чиқиши учун вояга етмаган қизга тазйиқ ўтказган йигит қамалди

Турмушга чиқиши учун вояга етмаган қизга тазйиқ ўтказган йигит қамалди

30 янв 2024
1 020
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Маълум бўлишича, шу йилнинг 29 январ куни М.М. исмли қиз бола ҳуқуқлари бўйича вакилга такроран мурожаат қилиб, ҳимоя ордери берилган бўлсада, О.Б (йигит) унга тазйиқ ва руҳий босим қилишни давом этаётганлигини маълум қилган. Шу куни йигит бундай ҳаракатлари учун маъмурий тартибда ушланган.

Бугун, 30 январ куни О.Б. жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар суди томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 206-1 моддаси (тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаслик) билан айбланиб, унга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: