Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Оиладаги зўравонликни тарғиб қилувчи видео олган блогерлар 15 суткага қамалди
Оиладаги зўравонликни тарғиб қилувчи видео олган блогерлар 15 суткага қамалди
28 янв 2024
1 660
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Олий суднинг kun.uz'га хабар беришича, жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг 2024 йил 27 январ кунги қарорига мувофиқ Ш. О. ва Р. А. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 189-1-моддаси (тазйиқни, зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш), 189-2-моддаси (жинс бўйича камситишни тарғиб қилиш), 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисми ва 195-моддаси (ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш)да назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
«Биз уч-тўрт кун аввал ижтимоий тармоқдаги саҳифамизга аёл ҳар қандай ҳолатда эрига итоат қилиши керак, деган мазмундаги видеони жойлаштирган эдик. Ушбу видеомизда кўрсатилган ҳолат Ўзбекистон гендер тенглиги тўғрисидаги қонунга зид экан. Шунинг учун ушбу видео интернет фойдаланувчилари томонидан салбий изоҳларга сабаб бўлди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан узр сўраймиз ва келажакда бундай видео олмасликка сўз берамиз», — дея блогерлар жамоатчиликдан узр сўраган.