Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » "Бузоқнинг югургани сомонхонагача", - алимент тўлашдан қочиб юрган эркак молхонадан топилди

"Бузоқнинг югургани сомонхонагача", - алимент тўлашдан қочиб юрган эркак молхонадан топилди

01 фев 2024
340
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Яккабоғлик Ш.Р. Фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туман судининг қарорига асосан собиқ турмуш ўртоғи фойдасига 2 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент тўлаши белгиланган. Аммо ота ушбу 2 фарзандига алимент тўлашни истамай номаълум манзилга қочган.

2023 йилнинг 18 декабрь куни бюронинг Яккабоғ туман бўлими давлат ижрочиси томонидан фуқаро Ш.Р.га нисбатан қидирув эълон қилинган. Вояга етмаган фарзандлар учун тўланмаган алимент миқдори 3 миллион 200 минг сўм экани айтилган.

Жорий йилнинг 20 январь куни бошқарма қидирув шўбасининг Тошкент вилоятида олиб борган тезкор тадбирлари натижасида қарздор Тошкент тумани, Ғишткўприк маҳалласи ҳудудидан, яъни Черняевка чегара пости атрофидан топилди. Бюронинг вилоят бошқармаси ходимлари, қарздор яшаётган манзилга борганида, яқинлари томонидан уйда йўқлиги ва қаердалигини ўзлари ҳам билмасликлари ҳақида айтган. 

Аммо тадбир натижасида фуқаро айнан шу манзилнинг молхонаси ичида яшириниб тургани аниқланган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: