Ғузорда ҳамшира иш вақтида спиртли ичимлик истеъмол қилгани аниқланди
Маълум бўлишича, Ғузор тумани тез тиббий ёрдам станциясида ишловчи ҳамшира О. Н. ижтимоий тармоқ орқали эълон қилинган мурожаатида Республика тез тиббий ёрдам марказининг Қашқадарё вилояти филиали маъмурияти ва касаба уюшма қўмитасига ўзи ишлаётган ТТЁ станцияси катта ҳамшираси Эшқувватова Нилуфарнинг устидан бир неча бор шикоят қилгани, аммо унга нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмаганини қайд этган.
Вилоят ССБ маълум қилишича, Н. О Эшқувватова Нилуфар ва бошқаларнинг устидан бир неча бор мурожаат қилган. Мазкур мурожаатлар тегишли тартибда ўрганилиб, 2023 йил 27 ноябрда Ғузор ТТЁ станциясида ишловчи станция раҳбари Муродилла Жўраев, Нилуфар Эшқувватовага сусткашликка йўл қўйганлиги ҳамда О. Н.нинг ўзига иш вақтида спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги (бу ҳақида у ўз тушунтириш хатида баён қилган) сабабли “ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланилган.
О. Н. бундан тўғри хулоса чиқармасдан иш вақтида ўз иш жойини 2 маротаба рухсатсиз ташлаб кетганлиги учун 2024 йил 23 январда унга ўртача иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима жазоси берилган.
Шунингдек, бўлимда ишлайдиган ходимлар ўртасида юзага келган носоғлом муҳитнинг олдини олмаганлиги ва бошқа бир неча камчиликларга йўл қўйганлиги учун бўлим бошлиғи М.Жўраевга ҳам худди шундай жазо қўлланилган.
Ўхшаш янгиликлар:
"Марҳум охирги вақтларда кўп спиртли ичимлик истеъмол қилган". Бош прокуратура ўз жонига қасд қилган етакчи воқеаси бўйича маълумот берди
Марҳумнинг ўлим сабабига аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.