Мажбурий ижро бюроси Шаҳрисабз туман бўлими томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судининг ижро варақаларига асосан 11 та ноқонуний қурилма бузиб ташланди. Аниқланишича, тумандаги сўлим “Мираки” қишлоғида жойлашган дарё ўзанларнинг бўйида қурилган мазкур қурилмалар ҳеч қандай ҳужжатларсиз даромад топиш мақсадида қурилган.