Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Чироқчида “Volkswagen”, “Malibu” ва бошқа автотранспорт воситалари жарима майдончасига жойлаштирилди

Чироқчида “Volkswagen”, “Malibu” ва бошқа автотранспорт воситалари жарима майдончасига жойлаштирилди

24 май 2024
900
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси томонидан хўжалик юритувчи субектларнинг солиқ қарздорлигини мажбурий ундириш юзасидан хатлов тадбирлари амалга оширилмоқда.

Тадбир бошидан  1774 та автотраспорт воситалари Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан ҳамкорликда жарима майдончаларига жойлаштирилди. Натижада, 3,9 млдр сўм солиқ қарздорлигининг ундирилиши таъминланди. Шундан, 46 та Чироқчи тумани ҳисобига тўғри келади. 

Хусусан, тумандаги “А. Б” фермер хўжалигининг 40 млн сўм солиқ қарзи ҳисобига “Volkswagen” автотранспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилди. 

Шунингдек, “Malibu”  автотранспорт воситаси ҳам жарима майдончасидан жой олди. Ушбу автомобил тумандаги  “D. I” хусусий корхонасининг раҳбарига тегишли бўлиб, 50 млн солиқ қарзи учун хатланди.  

Тумандаги “Я.Д” хусусий корхонасининг 8,5 млн сўм солиқ қарзи учун корхона раҳбарига тегишли “Malibu”  автотранспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилди.

Хатлов тадбирлари вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида давом этмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: