Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Бектош Сайипов "сўнгги қўнғироқ" тадбирида иштирок этди

Бектош Сайипов "сўнгги қўнғироқ" тадбирида иштирок этди

25 май 2024
750
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Мамлакатимиздаги барча умумтаълим муассасаларида 2023-2024 ўқув йили якунланиши муносабати "Сўнгги қўнғироқ" тадбирлари бўлиб ўтмоқда. 

Хусусан, Қарши шаҳридаги 1-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ташкил этилган байрам тантанасида Қашқадарё вилояти прокурори Бектош Сайипов иштирок этиб, катта ҳаёт йўлига қадам қўяётган битирувчи ёшларнинг келгусидаги ўқиш ва ишларига муваффақиятлар тилаб, Давлатимиз раҳбарининг табригини ўқиб эшиттирди ва барча ўқувчи-ёшларни, битирувчиларни, уларнинг устозлари ва ота-оналарини ушбу сана билан муборакбод этди.

Шунингдек, ўқув йили давомида фаол ва намунали бўлган ҳамда аъло баҳоларга ўқиган ўқувчиларга фахрий ёрлиқлар топширилди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: