Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Вилоят ҳокими фан олимпиадаси ғолиблари ОТМга гранд асосида қабул қилинди

Вилоят ҳокими фан олимпиадаси ғолиблари ОТМга гранд асосида қабул қилинди

30 май 2024
1 320
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Бугун, вилоят ҳокими ташаббуси билан жорий йилда ҳам 11-синф ўқувчилари ўртасида ташкил этилган 3 босқичли, математика, физика, биология, кимё, информатика ва ахборот технология, тарих,  она тили ва адабиёт, хорижий тиллари (инглиз, немис ва франсуз тиллари) фанларидан ўтказилган "Вилоят ҳокими фан олимпиадаси"нинг вилоят босқичи ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирни вилоят ҳокими Муротжон Азимов ўз табриги билан очиб берди. Тақдирлаш жараёнларида соҳа масъуллари, педагоглар, ғолиб ўқувчилар ва уларнинг устозлари ҳамда яқин қариндошлари иштирок этиб, ғолибларга вилоят ҳокимлиги томонидан махсус қимматбаҳо совғалар топширилди.

Шунингдек, мазкур олимпиадада физика, кимё ва биология фанлари бўйича иштирок этиб 1-, 2- ва 3-ўринларни қўлга киритган 9 нафар битирувчи ёшларга Қарши Давлат Университетига имтиҳонсиз, грант асосида талабаликка тавсия этилганлиги бўйича махсус сертификатлар ва тадбир давомида Президент соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг вилоят босқичи ғолибларига ҳам пул мукофотлари ёрлиқлари топширилди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: