Видео материалларидан кўринишича Қашқадарё вилояти Касби тумани ҳокими Тўхтамурод Мейлиев туманнинг Мирзо Улуғбек МФЙ худудида фермер хўжалиги раҳбарларининг пиллани вақтида топширмаганликлари учун юз қисмига ҳеч бир сабабсиз ураётганлиги ҳолати видео тасвирга туширилган.
“Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасига кўра, фермер хўжаликларининг хўжалик фаолиятига давлат органлари ҳамда бошқа органлар ва ташкилотлар, шунингдек уларнинг мансабдор шахслари аралашувига йўл қўйилмайди.
Жиноят кодексининг 206-моддасида ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўзига қонун билан берилган ваколатлар доирасидан четга чиқадиган ҳаракатларни қасддан содир этиши, фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилиши учун жавобгарлик белгиланган.
Шу боис, Фермерлар Кенгаши 2024 йил 18 июль куни Бош прокуратурага Қашқадарё вилояти Касби туман ҳокими Т.Мейлиевнинг хатти-ҳаракатларида қонунбузилишлар аниқланган тақдирда прокурор назорати ҳужжатини қўллаш масаласини кўриб чиқишни сўраб мурожаат киритган.