Бюронинг Қарши шаҳар бўлими иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 06.06.2024 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор М.Э.дан “Kapital 24 chakana biznes filiali” фойдасига 9 млн. 964 минг сўм қарздорликни ундириш юзасидан ижро ҳужжати келиб тушган.
19-июль куни қарздорнинг яшаш хонадонига мажбурий ижро ҳаракатларини олиб бориш учун келинганда, қарздор ва унинг яқин қариндошлари томонидан ижро ҳаракатларига қаршилик кўрсатиш, уйда бўла туриб дарвоазани очмаслик ҳолатлари кузатилган.