Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Ғузорда 240 ўринли мактаб, 150 ўринли боғча ҳамда замонавий турар жойлар фойдаланишга топширилди

Ғузорда 240 ўринли мактаб, 150 ўринли боғча ҳамда замонавий турар жойлар фойдаланишга топширилди

31 авг 2024
760
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Туманнинг "Хумдон" маҳалласида "Ўзбекнефтгаз" АЖ ҳомийлигида 12 млрд сўм маблағ эвазига 240 ўринли замонавий янги мактаб қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди.

Таълим масканини очилишида Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов, вилоят ва туман сектор раҳбарлари, туман ҳокими, "Шўртан газ кимё мажмуаси", "Uzbekistan GTL" заводлари раҳбарлари, кекса нуронийлар, маҳалла фаоллари ва фуқаролар иштирок этишди.

Шунингдек, "Хумдон" маҳалласида 11,5 млрд сўм маблағ эвазига 150 ўринли замонавий мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

Мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан Ғузор туманида "Ўзбекнефтгаз" АЖ ҳомийлигида ҳамда тадбиркор томонидан бунёд этилган 5 қаватдан иборат 184 хонадонга мўлжалланган 8 та турар жойлар фойдаланишга топширилди.

Вилоят ҳокими янгидан барпо этилган хонадон калитларини ўз эгаларига топширилар экан, воҳамиздаги ўзгаришлар Президентимиз ташаббуси билан амалга ошаётганини алоҳида таъкидлади ва хонадон эгаларига ўзининг самимий тилакларини билдирди.

Шунингдек, тадбир давомида ушбу хонадонларни бунёд этишда ўз ҳиссасини қўшган мутасадди ташкилот раҳбариятига ва фаол қурувчилар вилоят ҳокимининг ташаккурномаси билан тақдирланди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: