Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Пахта тўқимачилик кластери 3 млрд сўмдан ортиқ асоссиз даромад олгани аниқланди

Пахта тўқимачилик кластери 3 млрд сўмдан ортиқ асоссиз даромад олгани аниқланди

05 сен 2024
2 140
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Рақобат қўмитаси томонидан юқори ликвидли ва (ёки) монопол турдаги маҳсулотларни биржа савдолари орқали сотувчи кластерлар томонидан ушбу турдаги маҳсулотларни биржа савдоларига қўйилиши ва биржа савдоларида нархларни сунъий ошишини олдини олиш бўйича назорат ўрнатилиб, кунлик ва ойлик мониторинг кузатувлари олиб борилмоқда.

Ҳусусан, Қашқадарё вилоятида ўтказилган ўрганишлар давомида “ЧИРОҚЧИ-КЛАСТЕР” МЧЖ ва “КИТОБ ИП ЙИГИРУВ” АЖлар томонидан қуйидаги ҳолатлар:

• умумий 8 минг 310 тонна маҳсулотни биржа савдоларига чиқармасдан, тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотилиши;

• жадвалларда назарда тутилган муддатларда биржага маҳсулотни қўймаслик ёки уни кам ҳажмда ёхуд мувофиқ бўлмаган ҳажмда қўйиш;

• маҳсулотлар бўйича жадвалларни белгиланган муддатда биржанинг расмий веб-сайтига жойлаштирмаслик, ҳамда

• биржа савдоларини ўтказиш чоғида рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар аниқланган.

Юқоридагиларга кўра, ўтказилган ўрганишлар натижасида 2 та кластер корхоналарда жами 3,2 млрд сўм асоссиз олинган даромадлар аниқланди. Мазкур ҳолатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни талаблари бузилиши аломатлари билан, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари асосида қонун бузилишига йўл қўйган кластерларга нисбатан Қўмита томонидан тегишли тартибда иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан ортиқча олинган маблағни ихтиёрий равишда қайтариш ва қонун бузилишини бартараф этиш мақсадида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилганлиги маълум қилинди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: