Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » «Ўзавтойўлбелги» ДУК ва 5 та МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

«Ўзавтойўлбелги» ДУК ва 5 та МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

27 фев 2023
1 847
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Автомобил йўллари қўмитаси таркибидаги «Ўзавтойўлбелги» давлат унитар корхонаси фаолиятида ноқонуний ҳолатлар аниқланди.

«Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга мувофиқ, «Ўзавтойўлбелги»га истисно тариқасида маҳаллий ва хорижий ташкилотлар билан энг яхши таклиф орқали маҳсулотларни сотиб олиш тўғрисидаги шартномаларни танлов савдоларини ўтказмасдан тузишга рухсат берилган.

Аммо, ДУК мансабдор шахслари 2021-2022 йилларда ўзларига таниш бўлган 5 та маҳаллий МЧЖ билан жами 9 млрд. 193 млн. сўмлик 21 та шартнома тузиб, улардан йўл белгиларини ясаш ва чизишда фойдаланиладиган маҳсулотларни эркин бозор нархларидан қиммат нархларда харид қилиб, 2 млрд. 701 млн. сўм миқдоридаги бюджет маблағларини талон-торож қилишган.

Ҳолат юзасидан «Ўзавтойўлбелги» ДУК ва 5 та МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: