Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Labo ҳайдовчиси маст пиёдани уриб юбориб, уни пахта даласига ташлаб кетди
Labo ҳайдовчиси маст пиёдани уриб юбориб, уни пахта даласига ташлаб кетди
15 окт 2024
1 910
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Renessans телеканалининг Ovoz дастурида хабар берилишича, Қарши туманида ҳайдовчи йўл-транспорт ҳодисасини содир этиб, жароҳат олган фуқарога ёрдам бермасдан қочиб кетган.
Қайд этилишича, марҳум туманнинг Қорақуччи маҳалласида яшаган. У кечки соат 00:30 атрофида онасининг уйидан маст ҳолда чиққан ва уни машина уриб кетган.
ИИО томонидан олиб борилган суриштирувларда ЙТҲни Қарши туманида яшовчи Labo ҳайдовчиси содир этгани аниқланган. Ҳайдовчи пиёдани уриб юборганидан сўнг уни автомобилига ортиб, маҳалладаги пахта майдони ёқасига ташлаб кетган. Оқибатда у тез тиббий ёрдам кўрсатилмагани сабабли вафот этган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлса) ва 117-моддаси 2-қисми (Хавф остида қолдириш одам ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланиб, унга қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.