Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Косонда ҳудудгаз таъминоти филиали ходими фуқарони калтаклади

Косонда ҳудудгаз таъминоти филиали ходими фуқарони калтаклади

16 окт 2024
2 140
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Ижтимоий тармоқларда "Ҳудудгаз Қашқадарё" газ таъминоти филиалининг Косон тумани бўлими ходими фуқарони калтаклагани акс этган видео тарқалди. Маълум бўлишича, ўзаро келишмовчилик суюлтирилган газ таъминоти кечиккани ортидан келиб чиққан.

Ҳолат юзасидан “Ҳудудгаз Қашқадарё” газ таъминоти филиали расмий муносабат билдирди. 

"Ҳозирда ҳолат юзасидан Косон тумани, “Этак” МФЙ профилактика инспектори томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Фуқаронинг жароҳатига нисбатан суд тиббий экспертизаси тайинланган. 

Шунингдек, ҳолат “Ҳудудгаз Қашқадарё” газ таъминоти филиали томонидан назоратга олинган ва ходимнинг хатти-ҳаракатларига нисбатан тегишли тартибда чора кўрилади", дейилади расмий муносабатда. 

Қўшимча қилинишича, маҳалла истеъмолчиларига суюлтирилган газ таъминоти 100 кунда эмас, балки 45-50 кун атрофида етказилиши маълум қилинган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: