Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Комил Алламжонов автомобилига ўқ узишда гумонланувчилардан бири қўлга олинди
Комил Алламжонов автомобилига ўқ узишда гумонланувчилардан бири қўлга олинди
27 окт 2024
1 470
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Комил Алламжоновга қуролли ҳужум уюштирилгани ҳақида хабар берилган эди. Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилишича, ушбу жиноятни содир этган шахсларнинг бири аниқланиб, гумонланувчи тариқасида қўлга олинган.
26 октябрь куни Қибрай туманида фуқаро С.С. бошқарувидаги Range Ровер русумли автомашинага қарата икки нафар номаълум шахс ўқотар қуролдан бир неча маротаба ўқ узиб, қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиб, номаълум томонга яширинган. Ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан Жиноят кодексининг 25, 97 (қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) ҳамда 248 (ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, Бош прокуратура, Тошкент вилояти, Тошкент шаҳар, Ҳарбий, Транспорт прокуратуралари ҳамда ИИВ, вилоят, Тошкент шаҳар ИИББ, Божхона қўмитаси ходимларидан иборат таркибда тергов-тезкор гуруҳи тузилган.