Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Озодбек Назарбеков ва Ҳилола Умарова лавозимини тарк этганлиги ҳақидаги хабар тасдиқланмади
Озодбек Назарбеков ва Ҳилола Умарова лавозимини тарк этганлиги ҳақидаги хабар тасдиқланмади
31 окт 2024
1 510
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Давлат рўйхатидан ўтган ОАВда Олий Мажлис қонунчилик палатасига депутатликка ЎзЛиДеПдан номзоди қўйилган Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ҳамда «Миллий Тикланиш» партиясидан номзод, Маданият вазири Озодбек Назарбековларнинг лавозимларидан кетганликлари ва депутатликни танлаганлари тўғрисида ёритилган асоссиз хабар ижтимоий тармоқлардаги каналлар орқали тарқатилмоқда.
"Мазкур хабарлар ҳақиқатга мос келмаслигини ҳамда мутасадди лавозимда бўлган депутатликка номзодлар ҳақида тегишли маълумотлар Марказий сайлов комиссияси ёки партияларнинг расмий саҳифаларида хабар берилишини маълум қиламиз", дейилади АОКА хабарида.