Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга муносабат билдирган вилоят ИИБ ЙҲХБга кўра, жорий йилнинг 17 ноябрь куни соат 05:00лар чамасидан Сурхондарё вилоятида яшовчи фуқаро А.С. бошқарувида бўлган "Исузу" русумли транспорт воситаси билан Кўкдала тумани ҳудудидан ўтувчи А-378 "Г"узор-Самарқанд" автомобиль йўлининг 105 километрида бошқариб бориб, Ғузор туманида яшовчи Ш.Т. ҳамда Қ.Қ.ларнинг 95 бош майда шохли молларини уриб юборган.