Ички ишлар вазирлиги хабар беришича, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳафта давомида кундалик меҳнат фаолияти билан банд бўлган аҳолига қулайлик яратиш ҳамда мурожаат қилувчиларнинг Ички ишлар вазири, унинг ўринбосарлари ҳамда ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарлари билан очиқ мулоқот қилишларини осонлаштириш мақсадида, ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарлари томонидан ҳафтанинг ҳар якшанба куни, Ички ишлар вазири томонидан ҳар ойнинг охирги якшанба куни шахсий қабуллар ҳамда жойларда оммавий сайёр қабуллар ўтказилиши белгиланган.