Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Нишон тумани “Оқ олтин” маҳалласига илк бор оқова сув тармоғи етиб борди

Нишон тумани “Оқ олтин” маҳалласига илк бор оқова сув тармоғи етиб борди

29 мар 2025
460
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Нишон туманида аҳоли турмуш даражасини яхшилашга қаратилган муҳим лойиҳа амалга оширилди – “Оқ олтин” маҳалласи илк бор марказий оқова сув тармоғига уланди.

Лойиҳага старт бериш тадбирида вилоят ҳокими Муротжон Азимов, вилоят прокурори Бектош Сайипов, туман раҳбарлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди. Ушбу тармоқ тўлиқ қуёш панеллари билан жиҳозланганлиги аҳолига анча қулайли яратган. Ҳудуд тўлиқ камералаштирилиб, маҳаллага уланган. Масъуллар 150 кВТли қуёш панели тармоқни доимий ишлатиб туриши билан бир қаторда ортиқчасини сотиш орқали ишчиларга маош тўлашни ҳам режалаштирган.

Мазкур хайрли ишларнинг бошланиши муносабати билан жонлиқ сўйилиб, дуо қилинди. Ташриф давомида вилоят ҳокими “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишларида иштирок этди.

Вилоят ҳокими тумандаги маҳаллаларда ҳам бўлиб, аҳолига яратилаётган шарт-шароитлар билан қизиқди. Маҳалла еттилиги ва хонадон эгалари билан мулоқот қилди.

Ушбу ишлар Президентимизнинг 2024 йил 23 сентябрдаги "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури ижросини таъминлаш доирасида амалга оширилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: