Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёда хусусий клиника табиий газдан ноқонуний фойдалангани фош этилди
Қашқадарёда хусусий клиника табиий газдан ноқонуний фойдалангани фош этилди
18 апр 2025
1 120
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
“Ҳудудгаз Қашқадарё” газ таъминоти филиали комплаенс назорат тузилмалари, туман газ таъминоти бўлими ходимлари ва ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда Қарши туманида ўтказилган навбатдаги рейд жараёнида қонунбузилиш ҳолати фош этилди. Бу ҳақда матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, туманнинг “Кат” МФЙ да жойлашган “Б.” МЧЖга қарашли хусусий клиникада табиий газдан фойдаланиш ҳолати ўрганилганда бинога ўрнатилган электрон газ ҳисоблаш ускунаси (ЭГҲУ) носоз ҳолатда эканлиги ва ЭГҲУ нинг рухсат этилган максимал ўлчов қувватидан ортиқча газ ускуналари ўрнатилгани аниқланган.
"Ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилиб, 505 миллион 467 минг сўмлик зарар қайта ҳисоб-китоб қилинди. Барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди", дейилади расмий хабарда.