Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » "Сўнгги қўнғироқ" тадбирлари 24 май куни ўтказилади
"Сўнгги қўнғироқ" тадбирлари 24 май куни ўтказилади
18 май 2025
60
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Жорий ўқув йилининг охирги куни 25 май якшанба – дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли "сўнгги қўнғироқ" тадбирлари 24 май – шанба куни ўтказилиши белгиланган. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар бермоқда.
Вазирлик шуни маълум қилишича, мактабларимизда "сўнгги қўнғироқ" тадбирларини кўтаринки кайфиятда, тантаналар билан ўтказиш анъанаси бу йил ҳам давом этади.
"Фақат мактабларимиз жамоаларини, битирувчиларимизни, ҳурматли ота-оналаримизни тадбирлар жараёнида хавфсизлик қоидаларига риоя этишларини сўраймиз", дейилади расмий хабарда.