Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёга 50 дан ортиқ туман/шаҳар ҳокимлари ташриф бюрди
Қашқадарёга 50 дан ортиқ туман/шаҳар ҳокимлари ташриф бюрди
23 июн 2025
950
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан, бугун Бухоро, Навоий, Сурхондарё, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида фаолият юритаётган туман ва шаҳар ҳокимлари Қашқадарё вилоятига ташриф буюриб, ҳудудларга йўлга қўйилган лойиҳаларни ўрганмоқда.
Ташриф доирасида меҳмонлар туризм объектлари, ишлаб чиқариш корхоналари, ҳамда ҳудудий ривожланиш лойиҳалари билан яқиндан танишиб, Қашқадарёдаги амалий ёндашувлар, маҳаллий ташаббуслар ва соҳа мутахассислари билан тажриба алмашмоқдалар.
Айни дамда меҳмонлар Қарши шаҳридаги телевизор ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишмоқда. Кейинги манзил, Шаҳрисабз шаҳри, Шаҳрисабз, Яккабоғ ва Кўкдала туманлари бўлади.