Муротжон Азимов институтда амалга оширилаётган лойиҳаларни бориб кўрди
Вилоят ҳокими Муротжон Азимов Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтига ташриф буюриб, шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоев ва бошқа масъуллар билан биргаликда ушбу янги лойиҳалар ҳамда бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди.
Институтда муҳандислик йўналишида ўқиётган талаба ёшларни илмий-инновацион фаолиятга кенг жалб қилиш, ёш олимларнинг илмий ишланмаларини тижоратлаштиришга тайёрлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилаётган Муҳандислик илмий-ишлаб чиқариш маркази (FabLab) лойиҳаси вилоят раҳбарида катта қизиқиш уйғотди.
Мазкур инновацион марказ талаба ёшлар ва тадқиқотчиларни инновацион ва тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, институтда илмий-техник лойиҳаларни бошқариш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлайдиган корхоналар билан самарали ҳамкорлик ўрнатиш, илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш билан шуғулланиши таъкидланди.
Муротжон Азимов марказда ташкил этиладиган ишлаб чиқариш лойиҳалари билан танишиб, уни янада ривожлантириш бўйича ўз таклифларини билдирган.
Ўхшаш янгиликлар:
Қарши тумани ҳокимлигида янги ўринбосарлик лавозими жорий этилди
Эндиликда ҳокимнинг ўринбосарлари сони 7 нафарни ташкил қилмоқда