Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Косонда 2,5 ёшли бола хусусий боғчада вафот этди
Косонда 2,5 ёшли бола хусусий боғчада вафот этди
26 июн 2025
1 330
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди. Маълум бўлишича, ҳодиса 2025 йил 20 июн куни Л.Ҳга тегишли хусусий боғчада содир бўлган. 2,5 ёшли Зарина Иззатиллаевани эрталаб Л.Ҳ уйидан боғчага олиб кетган. Кўп ўтмай унинг яқинларига қизалоқнинг тоби бўлмай қолгани ҳақида хабар берилган.
“Отаси Россияда эди. Онаси билан поликлиникага бордик. Шифокорлар болада ҳаёт нишони йўқ эди дейишди ва у экпертизага олиб кетилганини айтишди. Уйга бориб кутиб ўтирдик. Кейин хабар бўлгач экспертизадан мурдасини олиб келдик. Бизга бола машинада қолиб, димланиб ўлган дейишди. Бизни ҳозирча ҳеч ким ҳеч қаерга чақиргани йўқ”, дейди Kun.uz’га қизалоқнинг бувиси.
Бувининг қўшимча қилишича, болаларни боғча раҳбари Л.Ҳнинг ўзи ҳар куни Spark машинасида уйдан боғчага, боғчадан уйга ташиган. Ўша куни ҳам Заринани боғчага у машинада олиб кетган. Қизнинг бувисига кўра, ўша пайтда машинада 7-8 нафар бола бўлган.
Боланинг айнан нимадан вафот этгани ҳозирча маълум эмас. Kun.uz журналисти билан суҳбатлашган Ушоқтепа маҳалласи раиси ҳолатни тасдиқлаб, ҳозирда ишни прокуратура ўрганаётганини маълум қилган.