Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » «Сарой» МФЙдаги 11 нафар ёшларга ҳомийлик асосида зарур асбоб-ускуналар топширилди

«Сарой» МФЙдаги 11 нафар ёшларга ҳомийлик асосида зарур асбоб-ускуналар топширилди

29 июн 2025
590
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб «Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Бош директори Шуҳрат Аслановга бириктирилган «Сарой» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ишсиз ёшлар билан манзилли ишлаш бўйича бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Ушбу фаолиятлар доирасида 11 нафар ёшга ҳомийлик асосида касб эгаллашлари учун қуйидаги асбоб-ускуна ва жиҳозлар топширилди:

🔹 Компьютер жамланмаси (компьютер + МФУ) — 1 дона

🔹 Тикув машинаси — 2 дона

🔹 Мотокултиватор — 1 дона

🔹 Пайвандлаш (сварка) ускунаси — 3 дона

🔹 Триммер (ўт ўргич) — 2 дона

🔹 Электр печь — 1 дона

🔹 Устачилик асбоб-ускуналари тўплами — 1 дона

Жами: 11 дона жиҳоз – 11 нафар ёшга тақдим этилди.

Эндиликда ушбу ёшлар ўз қизиқиши ва имкониятларига мос йўналишда иш бошлаш учун моддий-техник асосга эга бўлишди. Бу эса уларнинг меҳнатга йўналтирилишига ва даромад топишига хизмат қилмоқда.

Эслатма: Барча жиҳоз ва ускуналар тўлиқ ҳомийлик асосида олиб берилди ва фойдаланишга топширилди.

Бундан ташқари, 8 нафар ёш ўзини ўзи банд қилиш орқали меҳнат фаолиятини бошлади

Ўрганишлар давомида 8 нафар ёшда мавжуд ер майдонлари ва касбий кўникмалар асосида меҳнат фаолиятини бошлаш имконияти аниқланган. Уларни тикувчилик, иссиқхоначилик, йўловчи ташиш, техника таъмири каби йўналишларда иш бошлашга тайёрлаш мақсадида мутахассислар жалб этилиб, амалий кўникмалар ва зарур тушунчалар берилди.

Ҳозирга келиб, ушбу ёшлар Давлат солиқ хизмати орқали рўйхатдан ўтиб, ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида мустақил равишда меҳнат фаолиятини олиб бормоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: