Яккабоғ туманига янги ҳоким тайинланди
Бугун халқ депутатлари Яккабоғ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди.
Сессияда депутатлар Ғиёсов Абдинаби Камоловични Яккабоғ тумани ҳокими лавозимига тасдиқлашди.
Абдинаби Камолов - 1963 йил Яккабоғ туманида туғилган. У Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини тамомлаган. "Шуҳрат" медали соҳиби.
Тайинловга қадар у "Кумуш куз файзи" масъулияти чекланган жамияти шаклидаги агрофирма таъсисчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
Номзод халқ депутатлари туман Кенгаши олдида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини тақдимот қилди
Ўхшаш янгиликлар:

Муборак туманига янги ҳоким тайинланди
[spoiler][/spoiler]

Нодир Эркаев Чироқчи туманига ҳоким этиб тайинланди
Бугун халқ депутатлари Чироқчи тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Ўктам Пардаев Китоб тумани ҳокими этиб тасдиқланди
Алишер Закиров бошқа ишга ўтмоқда.