Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кўкдала тумани бўлими ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “A.G.S.” МЧЖ раҳбари Д.К. фуқаро М.Х. билан ўзаро тил бириктириб, унга аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасаларига имтиёзли нархларда етказиб берилиши лозим бўлган 10 200 кг. суюлтирилган газни 76,5 млн сўмга сотишга келишиб, “Kamaz” русумли газ ташувчи юк автомашинасига 10 360 кг. суюлтирилган газни юклаб берган вақтида ушланиб, фуқаро А.Ф.нинг автомашинасидан 35 млн сўм ва 2 000 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.