Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қаршида дунёга келган 4 эгизак қизалоққа вилоят ҳокимининг эсдалик совғалари топширилди

Қаршида дунёга келган 4 эгизак қизалоққа вилоят ҳокимининг эсдалик совғалари топширилди

13 ноя 2025
560
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Китоблик оила 5 нафар қизни катта орзу-ҳаваслар билан камолга етказаётгани ва яқинда бу оилада бир йўла яна 4 эгизак қизалоқ туғилгани, натижада эса ушбу оила 9 қизли бой хонадонга айлангани ҳақида хабар берилган эди.

Ҳозирда она ва чақалоқлар Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё филиалида малакали шифокорлар назоратида бўлиб, мутахассисларнинг маълум қилишича, она ва эгизакларнинг ҳолати барқарор, уларнинг соғлиғи доимий тиббий кузатув остида экан.

Шу сабаб, кеча вилоят ҳокимининг оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Зиёда Аминова ҳамда Китоб тумани ҳокимининг масъул ўринбосари шифохонага ташриф буюриб, она ва эгизаклар ҳолидан хабар олган ҳолда оиланинг бахти ва фаровонлиги учун самимий тилаклар билдириб, вилоят ҳокимининг эсдалик совғаларини топширган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: