Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » "Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак" — вилоят ИИБ раҳбари аҳолига мурожаат билан чиқди

"Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак" — вилоят ИИБ раҳбари аҳолига мурожаат билан чиқди

14 ноя 2025
120
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Оилада арзимаган сабаблар туфайли пайдо бўлаётган жиноятлар бутун бир оиланинг пароканда бўлишига, яъни, битта оиланинг қайсидир аъзоси вафот этиши ёхуд бир умрга ногирон бўлиб қолишига, оиланинг қайсидир яна бир аъзоси узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинишига сабаб бўлиб, ўртада вояга етмаган фарзандлар эса қаровсиз ва назоратсиз қолмоқда.

Ушбу турдаги жиноятлар руҳий касаллиги бор шахслар ҳамда аксарият ҳолларда эса спиртли ичимликлар таъсирида ёки оиладаги носоғлом муҳит натижасида юзага келмоқда. Шу сабабдан, барчани яқин қариндошлари билан доимий равишда илиқ муносабатда бўлишга, бир-бирларини ўзбек миллатининг қадим қадриятлари доирасида эъзозлашларига, фарзандлар тарбиясига масъулият билан қараб, уларни келажакда янги Ўзбекистоннинг ҳақиқий ватанга садоқатли фарзанди қилиб тарбиялаш учун давлатимизда яратилган кенг имкониятлардан вақтида фойдаланишга чақириб қоламан.

Бугунги кундаги яна бир муҳим масалалар, яъни фирибгарлик ва йўлларда содир этилаётган йўл-транспорт ҳодисаларига тўхталсам. Барчамизга маълумки, ахборот технологиялари ҳаётимизни тўлиқ қамровга олди. Бу замон талаби. Лекин Ахборот технологияларинг яхши ва ёмон томонлари ҳам борлигини ёддан чиқармаслик керак. 

Сир эмас кейинги пайтларда ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда фирибгарлик жиноятларини содир этиш ҳолатлари кўпайди. Онлайн савдо, пулни кўпайтириб бериш ва бировнинг номига кредит олиш ва шу каби бошқа қатор ҳолатлар шулар жумласидан. Шу боис фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар қурбони бўлиб қолишини олдини олиш мақсадида ички ишлар органлари ходимлари томонидан маҳаллаларда, олий ва ўрта махсус ўқув юртларида мунтазам тарғибот ойликлари  ўтказиб борилмоқда.

Яқиндагина ўтказилган Киберхавфсизлик ойлигида аҳолининг саводхонлиги ва бу борадаги билими анча оширилди. 

Худди шунингдек, йўлларда ҳар куни минглаб инсонлар иш, ўқиш ва бошқа юмуш билан уйдан чиқиб, кимдир пиёда, кимдир автотранспорт воситасида ҳаракат иштирокчисига айланди.  Афсуски, баъзи ҳаракатлар фақат манзилга етиб бориш эмас, балки ҳаёт учун хавфли оқибатлар билан тугаётганлигини кўришимиз мумкин. 

Биргина, ўтган 9 ойда вилоятда содир этилган жами йўл-транспорт ҳодисаларининг 31 фоизи одамлар ўлими билан якун топди. Бундай салбий ҳолатларни олдини олиш учун автомашина рулига ўтирган ҳар бир инсон аввало ўз хавфсизлиги, йўловчилар тақдирини ўйлаб, қоидаларга амал қилиб, тезликни оширмаса, юзага келиши мумкин бўлган кўпгина бахтсиз ҳодисалар, фожиаларнинг олди олинади. 

Жорий йил 9 июль куни Муҳтарам юртбошимиз томонидан ушбу соҳага бағишланган йиғилишда инсон хавфсизлигини таъминлаш борасида масъулларга муҳим топшириқлар берилди.Мазкур топшириқлардан келиб чиқиб, ҳар биримиз йўл ҳаракати қоидаларга амал қилсак, автомобилни эҳтиёткорлик билан бошқарсак, тезликни оширмасдан, белгиланган чеклашларга риоя қилсак, автомашинани маст ҳолда ҳайдамасак, пиёдалар сифатида белгиланган йўллардан ўтсак, умуман ҳайдовчилик ва йўлларда ҳаракатланиш маданиятига амал қилсак - фақат ўз ҳаётимизни эмас, балки атрофимиздаги яқинларимизнинг ҳаётини ҳам асраган бўламиз.

Азиз юртдошлар! Юртимизнинг ҳар бир фуқароси Муҳтарам Президентимиз айтганларидек “Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак” - деган туйғу билан яшаб, ўз ҳиссасини қўшса, маҳаллаларни жиноятчиликдан холи ҳудудга айланади.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: