Бош саҳифа » ТАНҚИДИЙ » Қашқадарё вилояти Молия бошқармаси бошлиғининг яна ҳақоратларга тўла аудиоси тарқалди

Қашқадарё вилояти Молия бошқармаси бошлиғининг яна ҳақоратларга тўла аудиоси тарқалди

04 окт 2022
2 149
ТАНҚИДИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилояти Молия бошқармаси бошлиғи Файзулла Юсуповга тегишли экани айтилаётган аудио ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда. 

Аудиода Файзулла Юсупов йиғилишда ўз ходимларини турли қўпол ва уятли сўзлар билан ҳақорат қилгани эшитилади. Ҳолат юзасидан Молия вазирлиги ва бошқа тегишли мутасадди ташкилотлар ҳали расмий маълумот ёки муносабат билдирмади. 

Эслатиб ўтамиз, бу Юсуповнинг биринчи "қаҳрамонлиги" эмас. У 2021 йилнинг ёз ойларида ҳам ходимларини "эшак",  "ҳайвон" деган турли сўзлар билан ҳақорат қилганди. Ўшанда вилоятнинг собиқ ҳокими Зойир Мирзаев Файзулла Юсуповга "ҳайфсан" эълон қилганди.

Хўш, Юсупов аввалги қилмишидан нега хулоса қилмади? У ўзи лавозимга муносибми?

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: