Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Чироқчи ТТБ бошлиғи лавозимидан ишдан олингани айтилган шифокор янги туман тиббиёт бирлашмасига бошлиқ бўлиб борди

Чироқчи ТТБ бошлиғи лавозимидан ишдан олингани айтилган шифокор янги туман тиббиёт бирлашмасига бошлиқ бўлиб борди

27 май 2022
1 804
МАҲАЛЛИЙ

Шу йилнинг апрель ойи бошида республикадан келган ишчи гуруҳ Қашқадарё вилоятидаги бир қатор тиббиёт муассасаларининг раҳбарларини танқид қилиб, ишдан олиш бўйича топшириқ берганди. Ўшанда Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Одил Шайманов ҳам ишдан бўшатилгани ҳақида маълум қилинганди.

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати тарқатган хабарга кўра, Шайманов янги ташкил этилган Кўкдала тумани тиббиёт бирлашмасининг илк раҳбари этиб тайинланибди.
Қўшимча қилинишича, у туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси мудири вазифасини ҳам бажаради. 

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: