Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қашқадарё вилоятида 740 млн сўм кредит маблағини ўзлаштирган шахслар аниқланди

Қашқадарё вилоятида 740 млн сўм кредит маблағини ўзлаштирган шахслар аниқланди

10 июн 2022
2 370
МАҲАЛЛИЙ
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

«С.М.» хусусий корхонасини норасмий бошқариб келган Р.Л. 2020-2021 йилларда жуда кўп миқдорда савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиб, 1 млрд сўмлик қўшилган қиймат солиғини тўлашдан бўйин товлаганлиги, шунингдек 19 нафар фуқарога ажратилган 740 млн сўм кредит эвазига таъминотчи сифатида ишлаб чиқариш ускуналарини етказиб бермасдан, ўз эҳтиёжлари учун “Метан компрессор” ускунасини харид қилганлиги ва Чироқчи тумани  Янгиобод кўчасида 2 қаватли “Маиший хизмат кўрсатиш биноси”ни қуриб, ўзининг номига расмийлаштириб, жиноий йўл билан топилган маблағларини легаллаштирганлиги  аниқланган.


Мазкур ҳолат юзасидан Р.Л. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: